Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарийб 28 млн сўмга алдаб кетган шахслар ушланди
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Шу йил 23 октябрь куни ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 12 июнь куни Навоий вилояти Қизилтепа туманида яшовчи Ғ.С. ва А.Ў. Пахтачи туманида яшовчи Д.Т.нинг уйида ундан умумий қиймати 27 млн. 700 минг сўмлик 40 бош қўйларини сотиб олиб, пулини 10 кун муддат ичида олиб келиб беришларини айтиб, шу кунга қадар бермасдан келаётганликлари кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида Ғ.С. ва А.Ў. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026
Самарқанд трамвайи — фақат носталгия эмас, одамларга нафи тегаётган тизим
15:24 / 02.04.2026