Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша раҳбари Германияни «Шимолий оқим - 2»дан воз кечишга чақирди
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан ўтказилган матбуот анжумани вақтида Польша президенти Анджей Дуда ГФР ҳукуматини «Шимолий оқим - 2» газ қувури қурилишида иштирок этишдан воз кечишга чақирди. Польша президентининг сўзлари «Укринформ» томонидан келтирилган.

Дуданинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа «амалга оширилмаслиги керак». Унинг фикрича. «Шимолий оқим - 2» Европадаги энергетика мувозанатини бузади, шунингдек, Европанинг бир қатор мамлакатларига энергетика хавфсизлиги масаласида зиён етказади. Польша раҳбарининг билдиришича, газ қувури иқтисодий эмас, балки «геостратегик» лойиҳадир. Шунингдек, у Европа комиссияси «Шимолий оқим - 2»га аниқ салбий баҳо бермаганидан ҳайрон бўлди.
Польша президентининг таъкидлашича, Европа давлатлари Қўшма Штатлардан кўпроқ суюлтирилган газ сотиб олишлари керак.
«Бу ҳам стратегик сиёсий қарор», - деди Дуда.
Штайнмайер ҳамкасбининг фикрига қўшилмади ва энергетика ресурсларини сотиб олиш масаласи иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша президенти Украина ва Словакияга хавф ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:43 / 11.02.2026
Lufthansa учувчилари 24 соатлик иш ташлаш эълон қилди
14:58 / 10.02.2026
Немисларнинг кўпчилиги Россиядан кейин АҚШни тинчликка энг катта таҳдид деб ҳисоблайди
14:16 / 10.02.2026
Украина: Германия Россияни тинчлик музокараларида муросага чақирмоқда
12:27 / 10.02.2026