Ўзбекистон | 14:37 / 25.10.2018
7150
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонда янги электр узатиш линияси қуришни тезлаштиради

Фото: РИА Новости

Ўзбекистон «Сурхон - Пули-Хумри» янги электр узатиш линияси қурилишини белгиланган муддатдан аввал - 2019 йил декабригача тугатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.

«Ўзбекэнерго»дан хабар қилишларича, лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида жорий йилда ишчи гуруҳ тузилади. Дастлаб қиймати 150 млн доллар бўлган лойиҳани (118 миллиони - афғон томони маблағлари) 2020 йил охирига қадар якунлаш режалаштирилганди.

Ўзбекистон жорий йилда 500 кВ қувватга эга янги электр узатиш линияси қуришни бошлади. Унинг қурилишига оид битим икки давлат ҳукуматлари томонидан президент Ашраф Ғанининг 2017 йил декабрь ойида Тошкентга ташрифи чоғида имзоланди.

Узунлиги 260 км бўлган электр узатиш линияси Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси экспортини 70%га - йилига 6 млрд кВт.с.гача ошириш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид