Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукуматнинг ИИВ институти бўйича қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси малака ошириш факультети, академик лицейлар билан ишлаш бўлими, моделлаштириш ва симуляция маркази ҳамда педагогик кадрлар тайёрлаш курси негизида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институти ташкил этилган.
2018–2019 йилларда Малака ошириш институтининг ўқув моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланиши мумкин.
Белгиланишича:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Малака ошириш институти ички ишлар органларининг офицерлар таркибидаги ходимларининг малакасини ошириш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи махсус таълим муассасаси ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг барча академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари) ўқув йиғинларини ўтказиш мақсадида ташкил этилади.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчаси 243-уйнинг бўш турган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Малака ошириш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади ва унга Малака ошириш институти жойлаштирилади.
Қуйидагилар 2018–2019 йилларда Малака ошириш институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
хорижий кредитлар ва грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Малака ошириш институтини жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Малака ошириш институти:
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари (бир нусхада) мажбурий юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
ахборот-ресурс марказини мустаҳкамлаш учун босма ва китоб маҳсулотлари (ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар)нинг назорат нусхаларини (бир нусха) бепул оладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда барча Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида Малака ошириш институтининг филиаллари (аудиториялари)ни ўқув жараёни талабларини ҳисобга олган ҳолда, замон талаблари асосида таъмирланиши ва энг замонавий ўқув-техника воситалари билан жиҳозланиши, шунингдек Малака ошириш институтининг масофадан (электрон) ўқитиш таълим тизимига уланишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026