Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қошиқчининг қотиллари Саудия Арабистонида судланади
Саудия Арабистони журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадорларни ўз ҳудудида суд қилмоқчи. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр маълум қилди.
“Улар Саудия Арабистонида қўлга олинди, уларга нисбатан тергов ҳам Саудияда олиб борилмоқда ва улар Саудияда судланади”, деб айтган ал-Жубайр.
У Саудия ҳукумати тергов натижаларини ошкор қилиши ва жиноятда айбланувчиларни жазолашига ваъда берган.
Бундан аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қошиқчининг қотиллари Туркияга топширилиши кераклигини айтганди.
Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган. Ушбу жиноят бўйича 18 киши қўлга олинган.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026