19:55 / 28.10.2018
14099

ОКМК – Ўзбекистон кубоги соҳиби. «Пахтакор» таслим этилган тарихий финалдан фоторепортаж

Суперлигада қуйи олтиликнинг учинчи ўрнида бораётган ОКМК клуби бугун Фарғонада ўтган Ўзбекистон кубоги финалида «Пахтакор»ни мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк маротаба ушбу соврин соҳиби бўлди.

Учрашувда Тошкент клубининг пенальтидан киритилган ягона голига Исмаэль Гонсалвеш муаллифлик қилган бўлса, олмалиқликлар таркибида жамоанинг ушбу мавсумдаги тўпурари Йован Жокич дубль қайд этди; шунингдек, ўйин асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Зоҳир Пиримов ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Якуний ҳисоб – 3:1.

Шу тариқа, «Пахтакор» таркибида ўйнаган йиллари 3 карра Ўзбекистон кубоги ғолиби бўлган Бахтиёр Ашурматов энди бош мураббий сифатида собиқ жамоасини турнир бош совринидан маҳрум этиб, ОКМКга илк кубокни олиб берди. Ўйинни кузатиб борган «Tribuna.uz» фотомухбири ундаги энг асосий лаҳзаларни рақамли хотирага муҳрлаб қўйди.

Top