Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Тожикистонга янгилик сайтлари бўйича чақириқ билан чиқди
Фото: AP/ Olga Tutubalina
Европа иттифоқи Тожикистонни янгилик сайтлари ва ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш бўйича ишларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда душанба, 26 октябрь куни Душанбедаги инсон ҳуқуқлари бўйича ўнинчи мулоқот чоғида айтилди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс».
Тожикистоннинг хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги устувор йўналишлари қўллаб-қувватланиши билан бир қаторда, ЕИнинг таъкидлашича, ички барқарорлик ахборотга эркин кириш имкони йўқлиги билан мос келмайди, аслида улар бир-бирини тўлдириши керак.
ЕИ вакиллари қайд этишича, маълумотлардан фойдаланиш исталган демократик давлатнинг муҳим қисми саналади. Европа иттифоқи Тожикистон ҳукуматини барча журналистларга бу борада енгиллик беришга чақирган.
Учрашувда Европа иттифоқи делегациясига Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ҳузуридаги Марказий Осиё бўлими раҳбари Борис Ярошевич, Тожикистон делегациясига эса - Тожикистон президенти ижро девонининг Инсон ҳуқуқлари кафолати бошқармаси бошлиғи Абдужаббор Сатторзода бошчилик қилди.
Мавзуга оид
12:52 / 24.01.2026
Россия танкери Ўрта Ер денгизида бошқарувни йўқотди
15:54 / 22.01.2026
Меркосур билан эркин савдо келишуви: евродепутатлар юридик текширув талаб қилди
12:17 / 19.01.2026
Евроиттифоқ АҚШ билан савдо келишувини ратификация қилишни тўхтатади
16:16 / 30.12.2025