Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қошиқчи иши. Саудия бош прокурори Истанбулга келди
Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Муажиб Истанбулга етиб келди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, ал-Муажиб саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатни тергов қилмоқда.
Таъкидланишича, Саудия бош прокурори Саудия Арабистонининг бош консулхонасига ташриф буюришни режалаштирган, айнан шу ерда Қошиқчи изсиз ғойиб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, ОАВ Британия Қошиқчи бўйича режаларни аввалдан билгани ҳақида хабар қилганди.
The Daily Express'нинг ёзишича, Британия махсус хизматлари Ар-Риёд мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўғирлаб кетилишига рухсат берганини аввалдан билган. Буюк Британия разведкасидаги номи ошкор этилмаган манбалар сўзларига кўра, Саудия Арабистони разведка хизматларининг ўзаро музокаралари тутиб олинган. Уларга гўёки журналистни ўғирлаш ҳақида буйруқ берилган, у, академик доираларда айтишларича, Ар-Риёд Яманда кимёвий қурол ишлатганини исботлашни мўлжаллаган. Буйруқ «подшоҳга яқин шахслардан» бири томонидан берилган, бироқ бу валиаҳд шаҳзода бўлмаган. Шу билан бирга, журналист қаршилик кўрсатадиган бўлса, вазиятга қараб ҳаракат қилиш лозим эди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026