Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Индонезия халқига таъзия билдирди
Президент Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг “Lion Air” компаниясига тегишли самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур таъзия билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти Жакарта аэропортидан парвоз қилгач ҳалокатга учради. Самолёт парвозга чиққанидан кейин тахминан ўн дақиқа ўтиб радарлардан йўқолиб қолган.
Flightradar самолётлар парвозларини кузатиш билан шуғулланувчи ресурс маълумотларига кўра, лайнер Ява оролининг ғарбий қирғоғи яқинида денгизга қулаган. Индонезияда ҳалокатга учраган самолёт бортида 188 киши бўлган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026