Жаҳон | 00:29 / 30.10.2018
3325
2 дақиқада ўқилади

Ассанж Эквадорни уни АҚШга топширмоқчи бўлаётганликда айблади

Фото: РИА Новости / Алекс Макнотон

WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж Эквадор ҳукумати уни Лондондаги элчихонадан чиқариб юбориб, АҚШга топширмоқчилигини айтди.

Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда.

“Мени бошпанадан айириш ва АҚШга топшириш учун баҳона қидирилмоқда”, деб айтган Ассанж.

У бундай баёнотни Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсияга қарши бошлаган жараён доирасида Кито билан амалга оширилган видеоанжуманда берган. Ассанж Эквадор элчихонаси унинг олдига ташриф буюрувчилар бўйича, ташқи дунё билан мулоқот қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатишни тартибга солувчи ўзини тутиш тартиб-қоидаларини тузгандан кейин Эквадор ҳукуматини судга берган.

WikiLeaks асосчиси унга қўйилган бу талаблардан норози бўлган ва Эквадор ҳукуматини “ташқи дунё билан мулоқот қилишда чеклашда” айблаган. Ассанжнинг адвокати Карлос Поведанинг маълум қилишича, Ассанж Британия ҳукумати уни экстрадиция қилмасликка кафолат берса, унга таслим бўлишга тайёр.

Ассанж WikiLeaks’даги фаолияти сабабли АҚШга топширилиши хавотири билан 2012 йилда Эквадордан сиёсий бошпана сўраган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид