Ўзбекистон | 20:44 / 31.10.2018
14898
2 дақиқада ўқилади

Doing Business янги рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон пастлади

Doing Business’нинг янги рейтингига кўра, Ўзбекистон 190 мамлакат ичидан 76-ўринни эгаллади. Ўтган йили эса мамлакат ушбу рейтингнинг 74-поғонасида қайд этилган эди. 

Рейтингга мувофиқ, Ўзбекистонда бизнес юритиш қулайлиги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 1,08 фоизга ошиб, 67,4 фоизни ташкил қилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон “Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш” бўйича - 12, “Электр таъминот тизимига уланиш” бўйича – 35, “Шартномалар ижросини таъминлаш” бўйича – 41, “Кредит олиш” бўйича – 60, “Миноритар инвесторлар ҳимояси” бўйича – 64, “Солиққа тортиш” бўйича – 64, “Мулкни рўйхатдан ўтказиш” бўйича – 71, “Қурилишга рухсат олиш” бўйича – 134 ва “Халқаро савдо” бўйича 165-ўринни эгаллади. 

Бундан ташқари, Doing Business рейтингида Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон – 28-ўринда, Қирғизистон – 70-ўринда ва Тожикистон 126-ўринларда келган.

Мавзуга оид