Технология | 18:57 / 31.10.2018
7306
2 дақиқада ўқилади

Дуров Telegram Desktop’да ёзишмаларни кўриш имкони борлиги ҳақидаги маълумотни рад этди

Фото: Chris Ratcliffe / Bloomberg

Павел Дуров Telegram мессенжерида гўёки бошқа ёзишмаларни ўқиш имконини берадиган камчилик борлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди. Бу ҳақда мессенжер яратувчиси ўз каналида маълум қилди.

«Россия оммавий ахборот воситалари томонидан мавжуд бўлган камчилик ҳақида яна бир хабар. Техник жиҳатдан, камчилик ҳақида билдирилган фикр шундай хулоса беради: «Агар менда сизнинг компьютерингизга кириш имкони бўлганида, мен сизнинг хабарларингизни ўқий олган бўлардим». Бу баёнотнинг ўзи тушунарсиз, лекин унинг таърифи технологиялардан узоқ одамни чалғитишга имкон беради», - дея хабар қилди Дуров.

Шу билан бирга, мессенжер муаллифи Россия оммавий ахборот воситаларининг материалларини келтирган, у ерда Telegram Desktop иловаси гўёки фойдаланувчилар шахсий ёзишмаларини шифрламаслиги, бу уларнинг шахсий ёзишмаларига кириш имконини бериши айтилади.

Бундан аввал, турли хабарларда Telegram Desktop фойдаланувчи ёзишмаларини шифрламаслиги билдирилганди.

«Telegram Desktop чат ичидаги нарсани ҳимоя қила олмайди ва фойдаланувчилар ёзишмаларини кўриш имконини беради», - дейилганди хабарларда.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Telegram’даги бошқа камчилик ҳақида маълум қилишган эди. Улардан фойдаланган ҳолда, Россия қонунчилик ва сиёсий норозиликларни ўрганиш маркази ушбу мессенжерда фойдаланувчининг телефон рақами, ID, фамилияси ва номини аниқлаш бўйича дастур ишлаб чиққан. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид