Спорт | 19:27 / 31.10.2018
10891
1 дақиқада ўқилади
Фото: Месси машғулотларга қайтди
Испания чемпионатининг 9-турида «Севилья»га қарши ўйинда жароҳат олган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб машғулотларига қайтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
Футболчи «Севилья»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида ўнг қўлидан жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Уни стадиондан шифохонага олиб боришганди.
Аввалги хабарларда Месси 3 ҳафтага сафдан чиққани ва жамоасининг 6 ўйинини ўтказиб юбориши айтилганди. У 28 октябрь куни «Реал»га қарши кечган (5:1) ўйинда майдонга тушмади.
Айни вақтда 31 ёшда бўлган Месси каталонлар клубида барча турнирлар доирасида 12 учрашувда майдонга тушган ва 12 гол муаллифи бўлган, шунингдек, 6 голга узатма берган.
Мавзуга оид
12:27 / 18.02.2021
Роналду ўрнига Ҳоланд оқшом қаҳрамони. Янги суперменлар даври
12:29 / 17.02.2021
«Камп Ноу»да янги қирол. Месси Мбаппенинг соясида
11:53 / 03.02.2021
Месси «Барселона»дан барибир кетадими? Ярим миллиардлик шартнома можароси
00:58 / 03.09.2020