Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ФВВ Тошкентдаги фожиа бўйича ўз тахминини билдирди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳар ФВБдан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 30 октябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, «Гавҳар» МФЙ, Дилхуш кўчасида яшовчи 4 нафар фуқаролар вафот этганлиги ва 1 нафари касалхонага ётқизилганлиги аниқланган.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, тиббий кўрик ва текширув натижаларига кўра уларга «Овқатдан заҳарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган.
Вафот этганлар:
1. А.А. 1996 й.т.
2. И.А. 2003 й.т.
3. Э.А. 2001 й.т.
4. Ф.А. 2012 й.т.
Жабрланган:
1. У.Х. 1976 й.т.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги фожиа бўйича ҳукумат комиссияси тузилгани, сабаблар ўрганилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026