Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzsalaman - ўзининг янги даврига қадам қўймоқда
2019 йилнинг июнь ойида Фарғона шаҳридаги Uzsalaman Ўзбекистон – Германия эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхонаси янгидан модернизация қилинган ҳолда ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда корхона таъсисчилари вакили Эркин Нурходжаев KUN.UZʼга маълум қилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятига қилган ташрифида Uzsalaman корхонаси фаолиятини ривожлантириш ва модернизация қилиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш дастурга асосан, янги иш ўринлари яратиш лозимлигини билдирган эди.
Мазкур топшириқ бўйича қабул қилинган манзилли дастур асосида, таъсисчилар томонидан корхонани ривожлантириш учун 5 миллион доллар миқдорида қўшимча инвестиция жалб килиш режалаштирилди.
Uzsalaman’нииг янги иш қувватлари ишга туширилиши билан 2019 йил якунига қадар Фарғона вилоятининг 2000 га яқин аҳолисига доимий иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда.
Корхона таъсисчилари вакилининг қўшимча қилишича, фабрикада ишлаб чиқариладиган Германия ва Ўзбекистон сифати уйғунлашган пойабзал маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича
АҚШ ва россиялик тадбиркорлар билан дастлабки келишувлар қилинган. Корхонада маҳаллий ички бозор учун ҳам пойабзал ишлаб чиқарилади.
- Янгидан модернизация қилинган ва фаолияти йўлга қўйилган корхонамизда ишлаш истагини билдирган фарғоналик юртдошларимиз бизга мурожаат қилишлари мумкин, - дейди Эркин Нурходжаев.
Маълумот учун, эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарувчи Uzsalaman қўшма корхонаси Ўзбекистонда 1994 йил ўз фаолиятини бошлаган. Корхонада қўшимча инвестициялар жалб қилиниб, модернизация қилингунга қадар 164 киши фаолият олиб бораётган эди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:58 / 28.04.2026
Бонд омборларига бренд кийимлар ва пойабзаллар жойлаштирилмайди, нега?
18:03 / 09.07.2025
АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби бекор қилинди
15:15 / 20.09.2023
Ўзбекистон АҚШга мактаб пойабзаллари етказиб беради
08:23 / 16.09.2022