Human Rights Watch вакиллари: КХДРда жинсий зўравонлик оддий ҳолатга айланган
Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакилларининг хулосасига кўра, КХДРда жинсий зўравонлик одатий ҳолга айланган. Бу ҳақда «Тунлари йиғлайсан ва бу нега юз бераётганини билмайсан. КХДРда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик» ҳисоботида хабар қилинган.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келган вақтда Шимолий Кореядан қочиб чиқиб кетган 54 нафар шахс билан суҳбатлашишди, шунингдек, шимолий кореялик саккиз нафар собиқ амалдорни сўровдан ўтказишди. Мутахассислар хулосасига кўра, КХДРда «мажбурий жинсий алоқа ва жинсий зўравонлик» шу даражада кенг тарқалганки, ҳаттоки «анчадан бери оддий ҳолат деб ҳисобланади».
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари томонидан сўралган Шимолий Корея собиқ фуқаролари қандайдир лавозим ёки таъсир доирасига эга бўлган барча шимолий кореяликлар томонидан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар беришган. Уларнинг маълум қилишича, полициячилар, қўриқчилар, мансабдор шахслар, қамоқхона ходимлари, прокурорлар, терговчилар, ҳарбий хизматчилар ва бошқа кўплаб шахсларнинг бундай ҳаракатларидан хабардорлар.
Хусусан, ҳисоботда бозорда савдо билан шуғулланган 21 нафар аёлнинг гувоҳликлари бор. Уларнинг маълум қилишича, ишга бориш чоғида, йўлда давлат амалдорлари ва полициячилар томонидан кўп бора жинсий зўравонлик қурбони бўлишган.
Шу билан бирга, ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, расмийлар шикоятлар юзасидан ҳеч қандай чоралар кўришмаяпти, сабаби уларнинг фикрича, КХДРда жинсий зўравонлик бутунлай йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин тез орада Сеулга келиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
22:39
Самарқандда мактаб ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб 8 киши ушланган – Бош прокуратура
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
12:03
Самарқандда мактаб ўқувчиси бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрланди
11:22 / 12.11.2024