Оқ уй Эрон нефтини сотиб олишдан воз кечишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп меморандум имзолади, у Эрондан нефть етказиб беришни рад этишга имкон яратади. Тегишли ҳужжат Оқ уй веб-сайтида эълон қилинган.
Президент томонидан имзоланган меморандум Давлат департаменти, Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига юборилади. Унда айтилишича, у жаҳон нефть бозорини «чуқур таҳлил» қилиш асосида тузилган.
Трампнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлардаги нефтга бўлган эҳтиёжни қондириш учун дунёда «етарлича» нефть ва нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Бу уларни Эрондан сотиб олишни «сезиларли даражада камайтириш» кераклигини англатади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон президенти АҚШдан қўрқмаслиги ҳақида маълум қилганди.
Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, мамлакат Қўшма Штатлар томонининг янги санкцияларидан қўрқмайди. Таъкидланишича, Эрон нефть секторига йўналтирилган Америка томонининг янги санкциялари шу йил 4 ноябрида жорий қилиниши керак. Руҳонийнинг сўзларига кўра, улар Вашингтоннинг Теҳронга нисбатан адолатсиз муносабати бўйича яна бир мисолга айланади.