Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ томон йўл олган мигрантлар карвонида 270дан ортиқ жиноятчилар борлиги айтилди
Мексика ҳудудидан АҚШ чегаралари томон келаётган мигрантлар карвони ичида жиноий ўтмишга эга уч юзга яқин киши бор. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги огоҳлантирди.
"Ҳаракатланаётган карвон таркибида 270 дан ортиқ киши жиноий ўтмишга эга, хусусан, жиноий тўдалар аъзолари мавжуд. Улар орасида оғирлаштирувчи ҳолатларда қурол билан ҳужум қилиш, қуролли талончилик, болалар ва аёлларга жинсий зўравонлик жиноятларини содир этган шахслар бор", - дейилади вазирлик баёнотида.
Вазирликнинг маълумот беришича, улар йигирмадан ортиқ давлат, жумладан, Ҳиндистон, Афғонистон ва Сомали фуқароларидир.
Баёнотда айтилишича, карвон таркибидаги ўтмиши буткул номаълум шахслар АҚШ хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдиришади.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп мигрантлар карвонида жиноятчилар борлиги ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:32
Apacheʼни “қулатган” ироқлик деҳқон – Америка ҳарбий вертолётини милтиқда уриб тушириб бўладими?
22:21 / 17.07.2026
Уруш яна қайталанди. Нега?
20:40 / 17.07.2026
Ироқда Трампнинг ўлими учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинди
10:55 / 17.07.2026