Қирғизистон: МДҲ доирасида ортиқча савдо тўсиқларини бартараф этиш лозим
Қирғизистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасида ортиқча савдо тўсиқлари бартараф этилишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда 2 ноябрь куни Остона шаҳрида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги йиғилиши давомида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиев хабар берди.
У мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг асосий воситаси бўлган эркин савдо ҳудуди бўйича шартнома салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.
«Барчамиз биламизки, бу соҳада катта фойдаланилмаган салоҳият мавжуд. Ўзаро савдо учун максимал қулай шарт-шароитлар яратиш тарафдори бўлган қирғиз томони ҳимоя чоралари миқдори бундан кейин қисқариши ҳамда савдода ортиқча тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишни давом эттириш керак, деб ҳисоблайди», - дея таъкидлаб ўтди Муҳаммадкалий Абилғозиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев МДҲ ҳукумат раҳбарлари билан учрашганди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
14:04 / 08.11.2024
МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
11:27 / 07.11.2024