Спорт | 19:49 / 03.11.2018
9024
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди

Фото: Getty Images

Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Борнмут» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

11-дақиқада Уилсон мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада Марсиал уни тенглаштирди. Ўйин дуранг натижа билан тугаши арафасида Рэшфорд гол уриб, «Манчестер Юнайтед» ғалабасини таъминлади.

Бу натижадан сўнг, «МЮ» 20 очко билан 7-ўринда, «Борнмут» эса шунча очко билан 6-ўринда бормоқда. 

АПЛ, 11-тур
Борнмут – Манчестер Юнайтед 1:2 (1:1, 0:1)

3 ноябрь, «Дин Корт» стадиони
Голлар: 1:0 – 11 Уилсон, 1:1 – 35 Марсиал, 1:2 – 90 Рэшфорд. 
Борнмут – Бегович, Кук, Аке, Смит, Фрэнсис, Лерма, Фрэйзер (Айб, 74), Брукс, Кук (Гослинг, 68), Станислас (Серман, 90), Уилсон.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Шоу, Янг, Линделеф, Мата (Рэшфорд, 56), Фред (Эррера, 56), Марсиал, Погба, Санчес (Лингард, 78), Матич.
Огоҳлантиришлар: Шоу (54), Лерма (58), Станислас (63), Уилсон (64), Янг (82), Смит (83), Рэшфорд (90).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид