Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба раҳбари Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан келди
Куба давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раиси Мигель Диас-Канель Бермудес 4 ноябрда Шимолий Кореяга давлат ташрифи билан келди.
ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, Куба етакчиси самолёти Пхеньяндаги Сунан аэропортига қўнган.
Диас-Канель ва унинг рафиқасини Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин рафиқаси билан кутиб олган.
Куба раҳбари бундан аввал Россияга ташриф амалга оширган.
Диас-Канель ва Ким Чен Ин ўртасидаги расмий музокаралар 5 ноябрда бўлиб ўтади. Куба етакчиси ташрифи давомида Шимолий Корея парламенти раиси Ким Ён Нам билан ҳам учрашади.
Куба матбуотининг маълум қилишича, икки етакчи ўртасидаги музокараларда гап Куба ва Шимолий Кореянинг халқаро ташкилотлар, жумладан БМТдаги ўзаро ҳамкорлиги ҳақида боради.
Икки давлатни узоқ йиллик дўстлик ва яқин сиёсий ҳамкорлик боғлайди. Жумладан, Куба Шимолий Кореядан халқаро санкциялар олинишини қўллаб-қувватлайди ҳамда Шимолий ва Жанубий Кореянинг ташқи аралашувларсиз ягона давлатга бирлашиши тарафдори ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:01 / 07.07.2026
Кубада яна умуммиллий электр узилиши юз берди
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
20:15 / 19.06.2026
Куба парламенти 65 йил ичидаги энг йирик иқтисодий хусусийлаштиришни маъқуллади
10:10 / 12.06.2026