Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда фирибгарларга қарши курашиш учун "ақлли" банкомат ишлаб чиқилди
Япониянинг Hitachi-Omron Terminal Solutions компанияси мамлакатдаги биринчи сунъий интеллектли банкоматни ишлаб чиқарди, у фирибгарларга қарши курашишда ёрдам бериши кўзда тутилган. Kyodo агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Қурилма бир неча камера билан таъминланган бўлиб, улар тасвирга олиш билан бирга фойдаланувчиларнинг ташқи кўриниши ва хулқ-атворини таҳлил қилади. Масалан, агар мижоз операцияни амалга ошириш вақтида телефонда гаплаша бошласа, тизим автоматик равишда транзакцияни узиб қўяди ва экранда шу ҳақидаги хабар пайдо бўлади.
Қора кўзойнак, ниқоб ва ташқи кўринишни тўсувчи бошқа предметларга эга кишилар банкоматга яқинлашган тақдирда ҳам шундай ҳолат кузатилади. Улар операцияни амалга оширишлари учун дастлаб бу аксессуарларни ечишлари керак бўлади, акс ҳолда бунинг иложи бўлмайди. Аппарат шунингдек ўзи мустақил ўргана ва қарор қабул қила олади.
Компания мазкур технологиясини такомиллаштиришни ва 2019 йилда бундай банкоматларни тижорат мақсадларида ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Унинг реал муҳитдаги биринчи синовлари Айти марказий префектурасида ўтказилди. Синовлар муваффақиятли ўтди.
Япония ҳукумати ва полициясининг фаол саъй-ҳаракатларига қарамай, мамлакатда алдов ва товламачилик билан боғлиқ жиноятлар тез-тез учраб турибди. Биргина шу йилнинг биринчи ярмида фуқароларнинг фирибгарлардан кўрган молиявий йўқотишлари 1 миллиард иен (9,5 миллион доллар)дан ортиқни ташкил қилди.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026
Дунёдаги энг машҳур 10 та автомобил бренди номи эълон қилинди
08:33 / 04.06.2026