Лондон: Ўзбекистон World Travel Market 2018 халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда
Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган World Travel Market (WTM) 2018 Халқаро Туризм кўргазмасида Ўзбекистоннинг ягона миллий стенди намойиш қилинмоқда. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Қўмита, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ташкиллаштирилган миллий стендда мамлакатимизнинг туристик йўналишларига оид қўлланмалар, видеороликлар ва ахборот материаллари тақдим этилди.
WTM 2018 доирасида Ўзбекистон делегацияси вакилларининг хорижий ҳамкорлар билан учрашув ва музокаралари режалаштирилган.
World Travel Market – жаҳон туристик бозори майдонидаги энг аҳамиятли ҳодисалардан бири. 5 ноябрь куни ўз эшикларини очган уч кунлик ярмарка туристик бизнес профессионаллари учун учрашувлар ва расмий музокаралар майдони сифатида хизмат қилади. WTM кўргазмасида ҳар йили 80 мингдан зиёд киши, жумладан, турли мамлакатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, туристик ташкилотлар вакиллари, меҳмонлар ва иштирокчилар иштирок этади.
Мавзуга оид
15:43
Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024