Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда якуний имтиҳонда иншо ёзиш талаби бекор қилинди
Озарбойжонда ўрта мактаб ўқувчилари 2018/2019 ўқув йили якуний имтиҳонларида иншо ёзмайдиган бўлди. Бу ҳақда душанба куни Давлат тест маркази (ДТМ) бўлим бошлиғи Натиқ Алиев маълум қилди, деб хабар беради Trend.
Алиевнинг сўзларига кўра, якуний имтиҳонда янги модель бўйича ёзма жавоб талаб қиладиган, хусусан она тилни билиш даражасига оид саволлар беради.
“Масалан, 9 синф ўқувчилари иккита матн бўйича 20та саволга жавоб беришади, улардан 10тасига ёзма жавоб бериш талаб қилинади“, дейди Алиев.
ДТМ бўлим бошлиғи “имтиҳон пайтида чет тилидан ўқувчиларнинг тинглаш ва ёзиш қобилиятлари аниқлаш бўйича махсус синов“ бўлишини таъкидлади.
“Биз ўқиётган ўқувчиларнинг ёзувчилик қобилиятини синовдан ўтказишга эҳтиёж қолмаганига ишонамиз, шунинг учун янги моделда бу талаб бекор қилинади“, деб қўшимча қилган у.
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
09:16 / 11.07.2026