Фан-техника | 16:30 / 06.11.2018
5053
1 дақиқада ўқилади

Билл Гейтс роботларга солиқ жорий этилишини башорат қилди

Фото: AP Photo/Julio Cortez

Microsoft корпорацияси асосчисининг фикрича, бу одамларга иш ўринларини сақлаб қолиш имконини беради. У бу ҳақда Nikkei газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Солиқ солинишининг асосий ғояси шундаки, сиз капитал ёки иш кучидан солиқ йиғасиз, робот эса капиталдир. Ҳозирда иш кучига солинадиган қатор солиқлар мавжуд, масалан, даромад солиғи, аммо вақти келиб одамлар иш ўринларини сақлашга эҳтиёж сезади, оддий ходимларга бўлган талабни ошириш учун турли чегирма ва субсидияларга эга бўламиз", деди Гейтс.

"Агарда одамларни ишга олиш ўрнига робот сотиб олишга қарор қилсангиз, буни амалга оширишингиз мумкин бўлади. Аммо солиқ солиш тизими сизни ҳар қандай ҳолатда одамларни ёллаш имкониятини кўриб чиқишга мажбур қилади. Ҳозирда эса бунинг акси бўлмоқда", деб қўшиб қўйди у.

Мавзуга оид