Жаҳон | 19:50 / 06.11.2018
12262
2 дақиқада ўқилади

Испания АҚШнинг Эрон бўйича ультиматумини қабул қилишдан бош тортди

Испания АҚШнинг Эрон бўйича ультиматумини қабул қилишдан бош тортади ва Эрон ядровий дастури бўйича ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлашни давом эттиради. Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель айтиб ўтди.

“Биз, албатта, АҚШ билан сиёсий ва бошқа кўринишдаги яхши муносабатлардан манфаатдормиз ва шубҳасиз, у бизнинг муҳим ҳамкор, бироқ Европа Иттифоқи ва жумладан, Испания ўз сиёсий йўналишини олиб боради ва Эрон билан ядровий келишувга амал қилиш учун барча имкони бор ишни қилади”, деб айтган Боррель 6 ноябрда Мадридда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан биргаликдаги матбуот анжуманда. 

Боррелнинг айтишича, Европа Иттифоқи ва жумладан, Испания АҚШнинг Эронга нисбатан қарори бўйича кескин фикр билдирган.

“Европа Иттифоқи ядровий келишув доирасида Эрон билан ишлаш ва инвестициялар киритишни давом эттира олиши учун ҳаракатлар режасини қўллаб-қувватлайди”, деб айтган Боррель.  

“Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Эрон бу келишув бўйича мажбуриятларини бажармоқда ва АҚШ бу келишувдан воз кечиш учун ҳеч қандай асос ва сабабга эга эмас”, деб қўшимча қилган Испания ташқи ишлар вазири. 

“Шу сабабли мен “сен биз билан ёки бизга қаршисан” дейишим кераклиги бошқа замонларга тегишли. Испания бундай баёнот қабул қилиши керак эмас”, деб таъкидлаб ўтган Боррель.

5 ноябрда АҚШнинг Эрон билан келишувгача амал қилган санкциялари яна кучга кирди. Бу санкциялар нафақат Теҳронга, балки эронлик ҳамкорлар билан ишчи алоқаларни қўллаб-қувватловчи давлатлар ва хорижий компанияларга ҳам қарши қаратилган.

Мавзуга оид