Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомалидаги теракт 20 кишининг ҳаётини олиб кетди
Сомали пойтахти Могадишода 4 та автомобиль портлатилиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги хабар берди.
Портлашлар Sahafi Hotel меҳмонхонаси ёнида содир этилган.
Маълум қилинишича, меҳмонхона ёнида 3 та портлаш содир этилгандан кейин воқеа жойига шифокорлар келганда, 4-портлаш содир этилган. Полиция капитани Муҳаммад Ҳуссайннинг айтишича, меҳмонхона полициянинг жиноий терговлар департаменти яқинида жойлашган.
Хавфсизлик кучлари меҳмонхона ҳудудига портлаш оқибатида деворда ҳосил бўлган дарча орқали кирмоқчи бўлган 4 жангарини йўқ қилишган. “Босқинчилар меҳмонхонага кира олмаган бўлса-да, портлашлар оқибатида девор ортида кўп одам ҳалок бўлди”, деб айтган Ҳуссайн.
Таъкидланишича, портлаш учун жавобгарликни “Аш-Шабоб” экстремистик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
09:27 / 07.04.2026
Деновда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
11:34 / 04.04.2026