Ўзбекистон | 17:20 / 09.11.2018
8314
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти Хотин-қизлар қӯмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Тошкент вилояти Хотин-қизлар қӯмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қӯмитаси раиси Танзила Норбоева, Олий Мажлис сенатори Сайёра Баратова, вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ҳамда қатор юқори ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Вилоят хотин-қизлар  қӯмитасининг ҳамкор ташкилотлари вакиллари ва шаҳар-туманлардан 300 нафардан зиёд делегат қатнашган конференция иши қизғин муҳокама ва танқидий руҳда ӯтди.

Танзила Норбоева Президент раҳбарлиги остида Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар билан бир қаторда Хотин-қизлар ҳаёти ва фаолиятига эътибор тубдан ӯзгаргани, мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир аниқ ечимлар кӯрсатиб берилаётгани ва кӯплаб имкониятлар яратилаётганини алоҳида эътироф этди.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг февралида Ўзбекистон Президенти томонидан "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон имзоланди. Шу билан бирга, бу йўналишда давлат раҳбари ва ҳукумат томонидан яна 14 та ҳужжат қабул қилинди.

"Албатта, бу  ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этиш Хотин-қизлар қӯмиталари раисларидан жонкуярлик ва ташаббускорликни талаб этади. Айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида бӯлиб ӯтаётган конференцияларда ана шундай муносиб номзодларга овоз берилмоқда", - деди Бош вазир ўринбосари.

Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси ҳисобот-сайлов конференциясида делегатлар томонидан бир овоздан Озода Абдуқодировна Парпибоевага ишонч билдирилди.

Мавзуга оид