Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10та сариқ карточка ва охирги дақиқадаги гол. «Атлетико» иродали ғалаба эвазига иккинчи ўринга чиқиб олди
Испания чемпионати 12-тури доирасида «Атлетико» ўз майдонида «Атлетик» Бильбаони қабул қилди. «Ванда Метрополитано» стадионида кечган ўйин 3:2 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.
Ўйинда ҳисобни меҳмонлар ҳужумчиси Иньяки Уильямс очди, иккинчи бўлим бошида мадридликлар яримҳимоячиси Парти ҳисобни тенглаштирди, аммо 3 дақиқа ўтиб Иньяки Уильямс дублни расмийлаштирди.
Асосий вақт якунланиб бораётганда мезбонлар футболчиси Родри Эрнандес ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса «Атлетико» сардори Диего Годин ғалаба голини урди.
Қайд этиш керакки, учрашув ўта асабий руҳда кечди ва ҳакам ўз чўнтагидан 10та сариқ, битта қизил карточка олишга мажбур бўлди.
Эндиликда «Атлетико» ўз ҳисобидаги очколар сонини 23тага етказган ва турнир жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олган, «Атлетик» эса 10 очкоси билан 17-ўринда қолмоқда.
Кейинги турда «матрасчилар» Мадридда «Барселона»га қарши ўйнайди, бильбаоликлар эса «Хетафе»ни қабул қилади. Икки учрашув ҳам 24 ноябрь кунига белгиланган.
Бу тур доирасида «Валенсия» сафарда «Хетафе» билан беллашди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол 81-дақиқада Парехо томонидан пенальтидан урилди.
Натижада, «кўршапалаклар» қаторасига 4та ўйиндан иборат ғалабасиз серияга барҳам беришди. Жамоа 14 очко билан 14-ўринда боряпти. «Хетафе» 16 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
12-тур доирасидаги яна икки учрашув голсиз дуранг билан якунланди. «Вальядолид»-«Эйбар» ҳамда «Леганес»-«Жирона» учрашувида мухлислар гол кўришмади.
Бугун тур доирасида «Барселона» «Бетис»ни қабул қилади, «Реал» сафарда «Сельта»га қарши ўйнайди.
Испания чемпионати
12-тур
Атлетико – Атлетик 3:2 (0:1, 3:1)
Голлар: 0:1 – 36 Иньяки Уильямс, 1:1 – 61 Парти, 1:2 – 64 Иньяки Уильямс, 2:2 – 80 Родри Эрнандес, 3:2 – 90 Годин.
Атлетико – Облак, Арьяс, Годин, Монтеро (Желсон Мартинш, 56), Филипе Луис, Корреа (Калинич, 62), Парти, Родри Эрнандес, Сауль, Диего Коста (Витоло, 46), Гризманн.
Атлетик – Яго Эррерин, Де Маркос, Нуньес, Мартинес, Баленсиага, Беньят (Ноласкоайн, 67), Сан Хосе, Муниаин, Сусаета (Капа, 88), Иньяки Уильямс (Рауль Гарсия, 76), Берчиче.
Огоҳлантиришлар: Диего Коста (38), Беньят (49), Витоло (66), Калинич (66), Адан (66), Сан Хосе (82), Де Маркос (86), Мартинес (90), Корреа (90), Берчиче (90).
Четлатиш: Берчиче (90).
Хетафе – Валенсия 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 81, пенальти Парехо.
Хетафе – Сория, Суарес, Бруно Гонсалес, Кабрера, Антунеш, Портильо, Арамбарри, Максимович, Ндиайе (Ибаньес, 83), Анхель (Мата, 65), Молина (Серхи Гвардиола, 90).
Валенсия – Нето, Васс (Ферран Торрес, 90), Гарай, Габриэл, Гайя, Солер, Парехо, Коклен, Гедеш (Рубен Везу, 85), Родриго, Санти Мина (Гамейро, 69).
Огоҳлантиришлар: Антунеш (30), Гайя (54), Коклен (56), Бруно Гонсалес (75), Гарай (90).
Четлатиш: Бруно Гонсалес (79).
Вальядолид – Эйбар 0:0 (0:0, 0:0)
Вальядолид – Масип, Мойяно (Антоньито, 72), Кико Оливас, Калеро, Мартинес, Алькарас, Мичел, Плано, Суарес (Верде, 62), Тони, Унал (Чоп, 83).
Эйбар – Риесго, Пенья, Паулу Оливейра, Арбилья, Хосе Анхель, Эскаланте, Диоп, Орельяна (Бигас, 76), Жордан, Кукурелья (Альварес, 88), Шарлес (Кике, 69).
Огоҳлантиришлар: Арбилья (15), Мартинес (41), Пенья (63), Калеро (81), Диоп (87).
Четлатиш: Арбилья (72).
Жирона – Леганес 0:0 (0:0, 0:0)
Жирона – Буну, Рамальо, Эспиноса, Муньеса, Порро (Хуанпе, 90), Алеиш Гарсия (Гранель, 81), Понс, Планас, Робертс (Лосано, 57), Гарсия, Стуани.
Леганес – Куэльяр (Лунин, 86), Тарин, Омеруо, Сиовас, Охеда (Ньом, 74), Ресио, Перес, Сильва, Эрасо (Сантос, 73), Оскар Родригес, Каррильо.
Огоҳлантиришлар: Оскар Родригес (19), Эрасо (69), Охеда (71), Лосано (90), Каррильо (90).
Турнир жадвали
