Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда яна бир ҳарбий Россия фойдасига жосусликда гумонланмоқда
Австрия ҳокимияти давлат сирини Россия томонига ошкор қилишда гумонланаётган яна бир шахс устидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда, деб ёзади Interfax.
Kronen Zeitung газетаси хабар қилишича, у — Конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши курашиш Федерал идораси (контрразведка) ходимидир.
Нашр маълумотларига кўра, бу идора офисида илгарироқ кенг миқёсли тинтув ўтказилган. Бундан ташқари, гумонланувчи яшайдиган манзилда ҳам терговолди тадбирлари бўлиб ўтган.
Австрия қонунчилигига кўра, давлат сири мавжуд бўган ахборотни ошкор қилиш учун 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Австрияда 9 ноябрь куни узоқ йиллардан буён Россия фойдасига жосуслик қилиб келган австриялик истеъфодаги полковник қўлга олинганди. У Россия ҳарбий разведкасига миграция инқирози, Австрия ҳарбий авиацияси ва артиллерия тизимлари ҳақидаги ахборотни, шунингдек, австриялик кўплаб юқори мансабли ҳарбийлар ҳақидаги батафсил маълумотларни узатгани маълум бўлган.
ОАВ маълумотига кўра, у Россияга НАТО ҳақидаги маълумотларни ҳам етказиб турган.
Австрия мудофаа вазирлиги хабарига кўра, жосус айбига иқрор бўлган. Айни вақтда 70 ёшли полковник ҳибсда сақланмоқда, у 10 йилга қамалиши мумкин.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026