Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мозамбикда Африкадаги энг узун осма кўприк очилди
Африканинг Мозамбик давлатида “қора” қитъадаги энг узун осма кўприк очилди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Иккита минорали 3 километрлик кўприк Ҳинд океанидаги Мапуту кўрфази устидан ўтган. Кўприк Хитой компаниялари томонидан ташаббус билдирилган Link Roads лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Кўприк қурилиши Хитой томонидан молиялаштирилган.
Мозамбик ҳукумати кўприк мамлакатда сайёҳлик ва иқтисодиётнинг ривожланишига туртки беришига умид қилмоқда. У Мозамбикнинг шимоли ва жанубини боғловчи транспорт артериясига айланади. Кўприкнинг очилиш маросими Хитой элчиси иштирокида бўлиб ўтган.
2009 йилдан бошлаб Хитой Африканинг бош ҳамкори ҳисобланади. Хитой Африка давлатларидан товарлар импорт қилади ва бу давлатлар иқтисодиётига сармоялар киритади ҳамда бунинг эвазига Африка давлатлари табиий захираларини олиш имконини олади.




Мавзуга оид
08:31 / 11.07.2026
Африкада қитъадаги илк мегааэропорт қурилиши бошланди
08:35 / 30.06.2026
Тарихни боғлаб турган кўприклар: дунёдаги энг қадимий иншоотлар
16:36 / 22.06.2026
Сариосиёдаги халқаро аҳамиятга эга кўприкка сел зарар етказди, ҳаракат вақтинча тўхтатилди
23:35 / 17.06.2026