Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия президенти «рус жосуси» иши ҳақида гапирди
Австрия президенти Александер Ван дер Белленнинг маълум қилишича, «Россия фойдасига» жосуслик қилиш бўйича иш юзасидан янги маълумотлар бир неча ҳафтадан сўнг пайдо бўлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда Австрия ҳукумати қандай турдаги маълумот узатилганини билишга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳукумати «ҳаммаси қанчалик жиддий даражада» эканини аниқлаш билан банд.
Ван дер Белленнинг таъкидлашича, Австрия ҳукумати бу иш юзасидан барча нарсани очиқ-ойдин баён этганидан ҳайратга тушган.
Аввалроқ, Interfax Австрия ҳокимияти давлат сирини Россия томонига ошкор қилишда гумонланаётган яна бир шахс устидан тергов-суриштирув ишларини олиб бораётгани ҳақида хабар берганди.
Kronen Zeitung газетаси хабар қилишича, у — Конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши курашиш Федерал идораси (контрразведка) ходимидир. Нашр маълумотларига кўра, бу идора офисида илгарироқ кенг миқёсли тинтув ўтказилган. Бундан ташқари, гумонланувчи яшайдиган манзилда ҳам терговолди тадбирлари бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
08:46
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026