Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Муаммолар ўтган йиллар давомида йиғилиб қолган». Вилоят ИИБ Самарқанд академик лицейидаги вазиятга изоҳ берди
«Kun.uz» сайтида 2018 йил 7 ноябрь куни «ИИВ Самарқанд академик лицейи. Ўқувчи нимадан норози?» номли мақола эълон қилинган эди. Унда лицей ўқувчиси мурожаати асосида ошхонадаги санитария ҳолати, таълим муасасасидаги иситиш тизимидаги камчиликлар ва ўқувчиларнинг форма билан тўлиқ таъминланмагани ёритилган эди.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида лицей ўқувчиларини форма билан таъминлашга масъул бўлган «Ideal business center» МЧЖ Самарқанд вилояти бўйича вакили Абдусодиқ Ирисов бу муаммо тез орада ҳал бўлишини, ўқувчиларга формалар тўлиқ етказиб берилишини билдирган эди.
А.Ирисовнинг маълумот беришича, айни вақтда лицей ўқувчилари учун формалар етказиб берилган. Лицейга такрорий ташрифимизда ҳақиқатан ушбу муаммо ҳал бўлганининг гувоҳи бўлдик.


Вилоят Ички ишлар бошқармаси мутасаддилари ҳам мақолага тезкор муносабат билдирди. Мақолада кўрсатилган муаммолар ҳал этилди.
«Форма муаммоси корхона айби билан юзага келган. Улар шартнома талабларини ўз вақтида бажармади. Бу эса ҳақли эътирозларга сабаб бўлди. Ушбу корхона республикадаги барча шу каби лицейлардан буюртма олган. Уларда ҳам шу муаммо. Шартнома талабларини ўз вақтида бажармагандан кейин корхона бунинг учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликкка тортилиши керак», – дейди вилоят ИИБ масъул ходими.
Вилоят ИИБ масъуллари ва лицей директори иштирокида лицейдаги муаммолар ҳамда айни вақтдаги мавжуд ҳолатлар ҳам муҳокама этилди.
Ушбу лицей президентнинг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Лицей директорининг айтишича, ўтган йили Самарқанд чет тиллар институти қошидаги академик лицей тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейи фаолияти йўлга қўйилган.
Лицейнинг бинолари, ўқув хоналари, талабалар турар жойи қабул қилиб олинганда аслида уларда муаммолар жуда кўп бўлган. Ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари қониқарли даражада бўлмаган. Ўша вақтлари лицей ва унинг бинолари ИИВ тасарруфида бўлмаган. Ушбу муаммолар бир йил давомида босқичма-босқич ҳал этилмоқда.

Лицей директори томонидан тақдим этилган фотосуратларда ҳам биз ушбу фикрларнинг яққол исботини кўрдик. Ўқув хоналарини ҳам кўздан кечирдик. Аҳвол ҳақиқатан ҳам бир йил ичида тубдан ижобий томонга ўзгарган.
Лицей директорининг таъкидлашича, кейинги йил дастур асосида лицейда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилади ва лицей буткул замонавий қиёфа касб этади.
Бардошбек САМАД ўғли,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026