18:04 / 13.11.2018
4407

​Одноклассники ижтимоий тармоқда чоп этиш учун фотоальбомларни автоматик тузишни ишга туширди

Фото: Одноклассники 

Одноклассники ижтимоий тармоғи «Фотолаҳзалар» деб ном олган янги сервисини ишга туширди. Унинг ёрдамида ОК иловаларининг iOS ва Android даги фойдаланувчилари бир клик орқали смартфонидаги суратлар тўпламини ўз яқинлари билан бўлишишлари мумкин. Бунинг учун расмлар автоматик тарзда суратга олиш пайти ва жойи бўйича гуруҳланади.

Янги имкониятнинг шарофати билан таътил пайтидаги суратларни ОК да ўртоқлар билан бўлишиш, музей, театр, концертда олинган суратлар альбомини намойиш қилиш ёки оилавий ҳордиқ қандай ўтганини кўрсатиш мумкин.

Янги сервисда яқин ўтмишдаги эсдалик лаҳзалардан иборат чоп этишга тайёр альбом тўпланади.

Яқинда содир бўлган воқеалардан сўнг сервис, шунингдек, ўз фойдаланувчиларига лента орқали бўлишиш имкони бўлган ўтмишдаги ёрқин хотираларнинг тасодифий танламасини таклиф этади.

Эсдалик суратлардан гуруҳланган фотосуратлар мажмуасини яратиш учун фойдаланувчи ОК ОК иловасига смартфонлаги альбомига киришга рухсат бериши лозим. Шундан сўнг бир клик орқали фотолаҳзалар билан бўлишиш мумкин.

iOS смартфонларидаги фотосуратларнинг тўпламлари iPhone даги «Хотиралар» сервиси базасида шаклланади. Android қурилмаларидаги фотосуратларни ОК мустақил равишда геомаълумотлар ва вақт асосида гуруҳларга ажратади.

2017 йил мобайнида ижтимоий тармоққа фақат мобил иловалардан кирадиган ОК нинг ҳар ойлик аудиторияси 17% га ошиб, 33 млн хос фойдаланувчиларга етди. Бунда аудиториянинг iOS ва Android иловаларидаги кунлик ўсиши йил мобайнида 11%ни ташкил қилди.

Top