«Лукойл» Ўзбекистондаги лойиҳалар ҳисобидан газ қазиб олишни кўпайтирди
Россиянинг «Лукойл» компанияси томонидан газ қазиб олиш ҳажми ўсиши асосан Ўзбекистондаги газ лойиҳаларини ривожлантириш билан боғлиқ, дейилади компания хабарида.
«Лукойл» гуруҳи томонидан газ қазиб олиш ҳажми 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида 24,6 миллиард куб.м.ни ташкил этди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 19,2% га кўп. 2018 йилнинг учинчи чорагида газ қазиб олиш 8,5 миллиард куб.м.ни ташкил этди, бу ўртача кунлик кўрсаткич бўйича 2018 йилнинг иккинчи чораги даражасидан 3,6% га юқори.
«Газ қазиб олиш ҳажми ўсишида Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг муваффақиятли ривожланиши асосий омилга айланди. Газ тайёрлаш бўйича янги қувватлар ишга туширилиши натижасида «Лукойл» гуруҳининг Қандим ва Ҳисор лойиҳалари бўйича қазиб олишдаги улуши 2018 йил 9 ойи мобайнида 9,6 миллиард куб.м.га етди, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 84% га кўп», - дейилади хабарда.
Шунингдек, хабар қилинишича, сентябрда Қандим газни қайта ишлаш комплекси йилига 8 млрд куб.м.лик лойиҳавий қувватга етди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024