Light | 23:44 / 14.11.2018
17218
3 дақиқада ўқилади

Муваффақиятсизликдан фойда олиш усуллари

Муваффақиятсизлик бари якунланганини англатмайди. Улар бизга ўсиш, ривожланиш, янги марраларга эришиш ва ўзимиз ҳамда ҳаётни яхшироқ тушунишда ёрдам беради.

Фото: Unsplash

Муваффақиятсизлигингиз сабабларини санаб ўтинг

Муваффақиятга эришишни истаганимизда муайян режа, орзуимиздаги нарса кўз ўнгимизда гавдаланади. Хатога йўл қўйганингизда уларни ёдга олинг. Мағлубиятга сабаб бўлган жиҳатларни таҳлил қилинг.

Ўйлаб кўринг, ҳеч нимага қарамай, орзуингизга эришишни истайсизми? Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, чекинманг. Агар мақсадингиз сари интилиш учун иштиёқингиз бўлмаса, мағлубият устун келишига йўл қўйманг.

Ўз хатоларингизни тан олинг

Хатоларни тан олиш ва улар учун жавоб бериш – масъулиятли кишиларга хос жиҳат. Муваффақиятсизликка эришганингизни яширишнинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Бунда ҳар доим ҳам вазият ёки бошқа кишилар айбдор бўлишмайди. Шахсий танлов учун ўзингизни оқлашингиз шарт эмас. Келажакда бундай хатоларга йўл қўймаслигингизни тан олинг.

Ўтмишдаги хатолар келажакдаги муваффақиятни таъминлайди.

Фото: Unsplash

Ўз хатоларингиздан сабоқ чиқаринг

Муваффақиятсизлик сабабларига кўз юмманг. Ўзгалар ҳамда шахсий хатолардан сабоқ олиш мумкин. Уларни бартараф этиш йўлларини ёзинг. Бу рўйхатни ўзингизни айблаш учун сабаб сифатида қабул қилманг. Бу тажриба сизга келажакда асқотади.

Таслим бўлманг

Мақсад сари йўлда йиқилиб тушсангиз ҳам ўрнингиздан туринг, уст-бошингизни қоқиб, олға ҳаракат қилинг. Бу ҳаракатларни манзилга етиб келмагунга қадар такрорланг. Ҳар куни оз-оздан ҳаракатланиш ярим йилда бир марта ишга киришишга қараганда афзал.

Фото: Unsplash

Ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг

Муваффақиятсизлик ўз кучингизга иккиланиш ҳиссини уйғотиши мумкин. Бироқ ўз-ўзига ишониш ҳисси ҳар қандай қийинчиликни енгишда ёрдам берадиган қимматга эга жиҳат.

Яқинлар ёрдамидан фойдаланинг. Айнан шундай вазиятда бўлганларни топинг. Улардан сизни ўз маслаҳатлари билан йўналтиришларини сўранг.

Ўз-ўзингизга ғалаба учун куч ва иродангиз етарли эканини эслатинг.

Ахир муваффақиятсизликни бошдан кечира олган бўлсангиз, мақсадга эришиш йўлидаги қолган мураккабликларни енгиб ўтиш қўлингиздан келиши аниқ.

Мавзуга оид