Президент қарори: “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг устав капиталидаги давлат улуши оширилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан эквиваленти 50 миллион АҚШ доллари миқдорида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг устав капиталидаги давлат улуши оширилди.
Белгиланишича:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ устав капиталига йўналтириладиган Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги ПҚ–2718-сон “Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан очилган кредит линияси маблағлари ҳисобидан ажратилади;
Жамғарма уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган маблағларни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ устав капиталига ўтказиб берилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўрнатилган тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан чиқариладиган акцияларни рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди.
Белгилаб қўйилишича:
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ устав капиталига киритилаётган 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли маблағлар паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида бошқа тижорат банкларига ҳам кредитлар ажратиш учун йўналтирилади;
тадбиркорлик субъектларига ушбу бандда назарда тутилган кредитлар бўйича имтиёзлар фоиз ставкаси бўйича тўловларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш шаклида берилади;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Жамғарма томонидан ушбу бандда назарда тутилган маблағларни банкнинг устав капиталига ўтказилган кундан бошлаб бошқа тижорат банклар томонидан тақдим этилган паррандачиликни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида уларнинг ҳисобрақамларига пул маблағларининг ўтказилишини таъминлайди;
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва бошқа тижорат банклари паррандачиликни ривожлантириш борасидаги лойиҳаларни чуқур таҳлиллар асосида рентабеллик, самарадорлик ва пул оқимларининг кредит ҳамда улар бўйича фоизларни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда молиялаштиради.
Мавзуга оид
09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди
10:14 / 02.09.2024
Венгрия Тошкент шаҳри яқинида паррандачилик кластери барпо этади
07:16 / 20.08.2024
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилади
07:40 / 17.08.2024