Жамият | 09:07 / 15.11.2018
8623
1 дақиқада ўқилади

Чимкентда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ис газидан вафот этди

Фото: freeimages.com

Фожиа 13 ноябрь куни содир бўлган. Ўзбекистоннинг уч фуқароси уч хонали вақтинчалик уйда яшаб, ишлаб келишган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВ.

Уйни иситиш учун электр иситгич ва панжарада ғиштга ўрнатилган 4 конфоркали газ плитасидан фойдаланилган.

Уй-жойни кўздан кечирган мутахассисларнинг сўзларига кўра, эркаклар ухлаган хонада ҳеч қандай вентиляцион каналлар бўлмаган. Ис гази хона ичида тўпланган.

Натижада, 1976 йил ва 1983 йилда туғилган икки эркак ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. 1983 йилда туғилган учинчи эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. 

Мавзуга оид