Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Instagram. Хитойнинг Bytedance компанияси энг қиммат стартапни бошлади
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қисқа мусиқий лавҳалар билан бойитилган TikTok иловасига қизиқишмоқда. Бироқ 75 миллиард доллар капитализацияга эга стартапнинг келажаги ҳақида ёрқин фикрлар билдиришга ҳали эрта.
Аввал, хитойликлар учун Whatsapp ё Telegram мессенжерларининг муқобили WeChat ишлаб чиқилган бўлса, кейинроқ, Twitter сифат ижтимоий тармоқ - Weibo ҳам пайдо бўлди. Шу кунларда Чин халқи орасида оммалашиб бораётган, рақсга тушиб, фонограмма орқали қўшиқ куйлаш имкониятини тақдим этувчи, қисқа мусиқий лавҳаларни тармоққа юклаш «вазифаси»ни уддасидан чиқадиган TikTok яратилди. У Instagram ўрнини босиши кутилмоқда.

Онлайн бўлгувчи 800 миллион хитойлик фойдаланувчиларнинг айни пайтда тармоқдаги тахминан 9 фоиз вақти TikTok'да ўтмоқда. Илованинг деярли барча акциялари эса 2012 йили 29 ёшли муҳандис Жа Имин асос солган Bytendace компаниясига тегишли. Илова ҳар куни 500 миллионга яқин янги фойдаланувчиларни ўзига жалб этмоқда. 2018 йил биринчи чорак якунига кўра, TikTok энг кўп юклаб олинган иловалар рўйхатида пешқадамга айланди.
«Аслида соатлаб вақт сарфлаб мусиқий лавҳани тармоққа юклашдан манфаат топмайсиз », - дейди 20 ёшли талаба Дун Ясинь.
Аслида TikTok форматидаги мобил илова аллақачон АҚШда оммалашганди. 2014 йили асли хитойлик ишбилармон Алекс Чжу ва Луи Ян Musical.ly мусиқий хизматига асос солиб, таълимга оид дастурни яратишмоқчи бўлганди. Аммо метро вагонида ўсмирларнинг бир-бирига мусиқа оҳанглари остида селфи-видео юбораётганини кўрган Чжу илованинг мақсад ва функцияларини ўзгартиришга қарор қилди. Орадан вақт ўтиб, Musical.ly 100 миллиондан ортиқ фойдаланувчи эга бўлди.
Икки йил ўтиб, ўз фаолиятини Toutiao хабарлар агрегатори хизматидан бошлаган Хитойнинг Bytedance компанияси Douyin (TikTok'ни Хитойда шундай аташади) иловасини тақдим этди. Афтидан Douyin америкалик «йўлдоши»дан ҳеч қандай фарққа эга эмас. Илованинг тез оммалашиб кетишига, албатта, ўша пайтда Интернет нархининг арзонлашуви, тезлик ва узатиш сифатининг ошиши таъсир қилди . Tencent эгалик қилувчи WeChat (кейинроқ, Weibo ҳам) рақобатдан қўрқиб, турли баҳоналар билан TikTok орқали мусиқий лавҳалар ҳаволасини мессенжерда улашишни тақиқлаб қўйди. 2018 йилда Bytedance 800 миллион доллар эвазига Musical.ly'ни сотиб олди. Шундай қилиб, Хитой стартапи бошқа хитойликлар яратган илова орқали АҚШ ва Европа бозорига кириб бормоқда.
Facebook эса TikTok форматидаги Lasso иловасини тақдим этди. Бундан ташқари Хитойдаги кучли цензура ҳолати тадбиркорларнинг иловадан тижорий мақсадларда фойдаланишга шошилтирмаяпти.
Мавзуга оид
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026