Хотин-қизлар қўмитаси Қорақалпоғистонда 128 аёлнинг уй-жой олиши учун бошланғич тўловни киритди
Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Шулардан асосийси, Тахиатош шаҳрида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11 нафар аёлга уй калитлари топширилиши маросими бўлди. KUN.UZ мухбири Қўмита матбуот хизмати берган маълумотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Қорақалпоғистон Республикасида 303 нафар аёл уйли бўлди. Шундан Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган 128 нафар аёлга 5 млрд 22 млн сўм миқдорида уй олиш учун дастлабки бадал пули тўлаб берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг турли ҳудудларида 87 та цех ташкил қилинди, 446 нафар аёл иш билан таъминланди. Куни кеча ана шундай цехлардан 2 таси Амударё ва Беруний туманларида иш бошлади.
Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси аёллар бандлигини таъминлаш ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз ишини давом эттиради.
Йил бошидан буён Қорақалпоғистон Республикасида 20 мингга яқин ишсиз аёл аниқланган эди, бугунга келиб улардан 18 184 нафар аёл иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистоннинг қатор туманларида Қўмита томонидан аёллар учун маънавий-маданий тадбир ташкил қилиниб, унинг доирасида кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган аёлларга маиший техника воситалари - музлатгич, кир ювиш машинаси, газ плитаси, газ печи, тикув машиналари топширилди.
Ўзбекистон иқтисодиётида аёллар тадбиркорлиги улушини ошириш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасига 3,2 млрд сўм ажратилди.
Кредит маблағлари йиллик етти фоиз шарт билан аёллар тадбиркорлигини бошлаш ёки ривожлантириш мақсадида тақдим этилди. 2019 йилда ажратиладиган кредит маблағлар ҳажмини икки баробарга ошириш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
07:59 / 03.08.2024
Нижний Тагилда уй қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024