Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Сеулдан совға сифатида олинган 200 тонна мандаринни аҳолига тарқатиш ҳақида буюрди
Фото: REUTERS
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея томонидан совға сифатида олинган 200 тонна мандаринни одамларга тарқатиш ҳақида топшириқ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Мевалар Пхеньяндаги мактаб ўқувчилари, болалар ва бошқа аҳолига тарқатилади.
Шунингдек, Ким Чен Ин Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Инга мандаринлар учун миннатдорлик сўзларини етказиб қўйишни сўраган.
Аввалроқ, Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяга икки тонна ёввойи ўсадиган қўзиқоринлардан иборат совғага жавобан 200 тонна мандарин юборганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Шимолий Корея баллистик ракеталар дастури устида ишлашни давом эттираётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026
КХДР Конституцияси ўзгартирилди – унинг номидан «социалистик» сўзи олиб ташланди
12:45 / 23.03.2026
Ким Чен Ин яна КХДРда энг олий лавозимга сайланди
16:31 / 25.02.2026