Мактаб ўқувчилари 21 млн сўмлик мобил телефонларни ўғирлаб кетишди
Шу йил 6 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, “Ноозиқ-овқат” дўкони раҳбари, М.М. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 4 ноябрга ўтар кечаси номаълум шахс Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган дўконига эшик қулфини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 21 млн. 800 минг сўмлик 50 дона турли хилдаги мобиль телефонларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳар Рамадон маҳалласида яшовчилар 12-сонли ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари Ш.Н. ва Д.М. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
21:49 / 16.08.2024