Ўзбекистон | 12:41 / 16.11.2018
6551
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида туризм объектлари барпо этиш учун ер участкалари танланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг куни кеча қабул қилинган (2018 йил 15 ноябрдаги) “2018 йилнинг 19-21 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган туризм соҳасига оид биринчи Халқаро инвестицион форумни самарали ўтказиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 931-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Туризм индустриясига инвестициялар” I Халқаро форумида Тошкент вилоятининг муносиб иштирокини таъминлаш, салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш орқали туризм объектларини барпо этиш учун ер участкалари танланди.

Ер участкаларини аниқлаш бўйича ташкил қилинган ҳудудий эксперт гуруҳи томонидан таклиф сифатида вилоят бўйича умумий майдони 541,1 гектарни ташкил қилувчи 137 та ер участкаси аниқланди.

Мазкур ер участкалари Ангрен шаҳрида 9 та, Нурафшон шаҳрида 6 та, Паркент туманида 22 та, Ўртачирчиқ туманида, 25 та, Қуйичирчиқ туманида 4 та, Оққўрғон туманида 9 та, Олмалиқ шаҳрида 5 та, Юқоричирчиқ туманида 3 та, Янгийўл шаҳрида 1 та, Пскент туманида 21 та ва Бўстонлиқ туманида 27 тани ташкил қилинади.

Эксперт гуруҳи томонидан танланган ер участкаларида қурилиши таклиф этиладиган туристик объектлар (меҳмонхона, дам олиш маскани, аквапарк, тематик парк, замонавий ресторанлар, маданий-кўнгилочар объектлар, экстремал туризм масканлари, санаторийлар ва бошқалар) тури ва инвестиция мажбуриятларнинг дастлабки қийматлари таклиф қилинмоқда.

Ер майдонлари инвесторларга инвесторларни жалб қилиш натижасида Тошкент вилоятида энг замонавий туристик объектларнинг барпо этилиши ва 3 мингдан ортиқ янги иш ўринларининг яратилиши кутилмоқда

Мавзуга оид