20:28 / 17.11.2018
13650

Dubai Cup - 2018. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни мағлуб этди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларидаги Dubai Cup – 2018 мусобақасида иштирок этмоқда. 

Фото: Uzbekistan FA

14 ноябрь куни ҳамюртларимиз Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.
 
Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбекистон олимпиячилари БААга қарши ўйин ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Сўнгги тур 20 ноябрь куни ўтказилади, унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кувайтга қарши майдонга тушади.

Фото: Uzbekistan FA

Dubai Cup – 2018
17 ноябрь
БАА U23 - Ўзбекистон U23 0:2
Голлар:
 С.Қодирқулов (75), И.Қобилов (80, пен.)
БАА: Муҳаммад Али Шокир, Абдулла Жассим Али, Али Солиҳ Али Амро, Абдулло Бахи, Исса Муҳаммад, Халфар Ҳасан, Абдулраҳмон Ал Амрий, Холид Муҳаммад, Мажид Рашид, Аҳмад Амр, Холид Абдулла Муборак.
Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азизбек Омонов (Фаррух Икромов, 70), Даврон Умиров (Остон Урунов, 46), Ислом Кенжабоев (Санжар Қодирқулов, 70), Ислом Рашидхонов (Нурулло Тўхтасинов, 60), Миржаҳон Мираҳмадов (Ойбек Рустамов, 88), Шерзод Насруллаев (Дилшод Саидов, 88), Шароф Муҳиддинов (Аброрбек Исмоилов, 60).

Top