Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонга келган сайёҳ яна 3 мамлакат туризм салоҳияти билан танишиш имконига эга бўлади
Келгусида Қозоғистонга келган сайёҳ Марказий Осиёнинг яна 3 мамлакати – Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш имконига эга бўлади. Чимкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қозоғистон Ⅰ минтақалараро ҳамкорлик форуми доирасида шундай фикрлар билдирилди ва махсус лойиҳа тақдимот қилинди. Форум Қозоғистонда Ўзбекистон туризм йили муносабати билан ташкил этилди. Мазкур тадбир икки мамлакат тадбиркорлари тўпланган бизнес-форумдан бошланди, деб хабар қилмоқда KUN.UZ мухбири.


Анжуманда ЮНЕСКОнинг Олмаотадаги кластер бюроси раҳбари Криста Пиккат, Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг Ипак йўли лойиҳасини ривожлантириш бўйича раҳбари Алла Пересолова, Travel Hunter (РФ) туристик компанияси бош директори Маргарита Полоник, ҳамда Ипак йўли мамлакатлари бизнес вакиллари иштирок этишди.

Иштирокчилар қизғин баҳс-мунозараларда Ипак йўли мамлакатларининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги, Марказий Осиё турмаҳсулотларини Россия ва Европа мамлакатларида тарғиб қилиш масалаларини муҳокама қилишди. Осиё тараққиёт банкининг Қозоғистондаги ваколатхонаси вакили Марказий Осиёдаги иқтисодий йўлаклар бўйича лойиҳалари туризм соҳасидаги минтақалараро лойиҳалар ривожига туртки бўлишини билдирди.
Форум охирида Ипак йўли узра янги трансмиллий саёҳат (Қозоғистон-Қирғизистон-Ўзбекистон-Тожикистон) лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳага биноан, иштирокчи давлатларнинг бирортасига келган сайёҳ ўша давлат визаси билан қолган 3 давлатга сайёҳ сифатида бориши мумкин бўлади.
Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг машҳур рассомлари ҳам иштирок этиб, ўз ишларини тақдим қилишди.








Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026