Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий кон-металлургия комбинатидан 256 млн сўмлик кабелларни ўғирлаб кетишди
Шу йил 28 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс Навоий вилоятининг Томди туманида жойлашган “Бессапан” саноат ишлаб чиқариш майдонида жойлашган Навоий кон металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармасининг “Мурунтоғ” шахтаси ташкилоти ҳудудидаги бинога кириш дарвозасини бузиб кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у ердан “ТП” блоги ва умумий қиймати 256 850 924 сўмлик таркибида мис бўлган кучланиш кабелларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни юқоридаги комбинатнинг 6 нафар ишчилари содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:34 / 04.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026