«Тилини тийиб, ўз иши билан шуғуллансин». Ибраҳимович Погбани танқидчилардан ҳимоя қилди
«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбанинг танқидчиларига мурожаат йўллади. Унинг сўзларини FourFourTwo нашри чоп этган.
«Погбага нисбатан ҳатто кулгили танқидлар ҳам янграмоқда. Уни ҳамма айблаяпти. Кимдир қизил чироқда йўлни кесиб ўтса ҳам айбдор – Погба. Нимадир ўхшамай қолса, бу яна Погбанинг айби.
Бундай гапларни айтаётган одамлар шунчаки эътиборни ўзига қаратмоқчи. Уларнинг бу қадар қизишиб кетишлари ярамайди. Олдин ўзларига назар солишлари ва – бу айниқса, собиқ футболчиларга тегишли – «Футболчи сифатида нимага эришдим ўзи» деб ўзларига савол беришлари керак. Чунки уларга қарши ўйнаб кўрганман, Погбадан сезиларли устун жойлари йўқ эди.
Бу сўзларим учун узрку-я, аммо уларнинг бари тилини тийиб, ўз иши билан шуғуллансин. Муҳокамалар ва эътибор учун уларга пул тўлашади, лекин гапирганда ҳам фактлар билан сўзлаш керак», - деб айтиб ўтган Ибраҳимович.
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024