Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекинвест» компаниясининг Фарғона филиали янги биноси фойдаланишга топширилди
Бугунги кунда мамлакатимизда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида барча соҳаларда кўплаб ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Охирги йилларда аҳоли томонидан суғуртага бўлган қизиқиш ва талабнинг ортаётгани нафақат шаҳарлар аҳолисига, балки республиканинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий суғурта хизматларини кўрсатиш заруратини юзага келтирмоқда, бунда албатта ҳудудий тармоқлар муҳим рол ўйнайди.
«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси томонидан ҳудудларда суғурта фаолиятини ривожлантириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш, хизматлар сифати ва тезкорлигини ошириш мақсадида бир қатор шаҳар ва туманларда янги суғурта бўлимлари ва савдо шохобчалари очилмоқда. Жумладан, жорий 2018 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 12 та янги суғурта бўлимлари очилди.
Ушбу амалий ишларнинг навбатдагиси сифатида жорий йилнинг 14 ноябрь куни «Ўзбекинвест» компанияси Фарғона вилояти филиалининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тадбир давомида филиалнинг янги биносида мижозлар учун яратилган шароитлар, суғурта ҳимоясининг афзалликлари намойиш этилди. Замонавий суғурта хизматларини тақдим этишга тайёр янги бино ўзининг қулай жойлашуви сабабли юридик ва жисмоний шахслар учун янада қулайликлар яратиши аниқ.
Янги филиал қуйидаги манзилда жойлашган: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Қомус кўчаси.
Телефон: +99873244-00-08, +99873244-00-09
Сайт: www.uzbekinvest.uz
Facebook ижтимой тармоғида бизга аъзо бўлинг ва «Ўзбекинвест» янгиликларини кузатиб боринг:
https://www.facebook.com/Uzbekinvest
Мавзуга оид
10:00 / 21.05.2026
“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ ҳудудий филиаллари раҳбарлари Хитойда малака оширди
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026