Исроил бош вазири мудофаа вазири лавозимини ҳам бажаришга киришди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўз лавозимини сақлаб қолган ҳолда мудофаа вазири лавозимини ҳам бажаришга киришди. Бу ҳақда Times of Israel нашри маълум қилди.
14 ноябрда Исроил мудофаа вазири Авигдор Либерман Исроил Ғазо секторида ХАМАС билан ярашувга рози бўлгани сабабли истеъфога кетишга қарор қилганди.
Нетаньяхунинг айтишича, давлат айни вақтда хавфсизлик борасида энг мураккаб даврлардан бирини бошдан кечирмоқда ва шу сабабли ҳукуматга кўплаб танқидлар билдирилмоқда. “Мамлакат хавфсизлиги сиёсат ва шахсий манфаатлардан устунроқдир”, деб айтган бош вазир.
Энди Нетаньяху 4 та вазирликни бошқармоқда: мудофаа, ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш, репатриация ва интеграция вазирликлари.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024