Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми кўпайтирилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республикада 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2019-2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари ва 2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.
Қарорда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан биргаликда шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилди.
Ҳужжатда белгиланишича, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тадбиркорлик субъектлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг қайта ишлаш (қуритиш) бўйича замонавий мини-технологияларга бўлган талабини аниқлаб, “Ўзтрейд” акциядорлик жамиятига тақдим этади.
Ўз навбатида, “Ўзтрейд” акциядорлик жамияти “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий талабдан келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектларига, фермер ва деҳқон хўжаликларига доимий равишда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш (қуритиш) бўйича илғор хорижий компанияларнинг технологияларини жалб этишга кўмаклашади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирпар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси билан биргаликда худудий инвестиция бошқармалари билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ 2020 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ишга тушириш режасини ҳудудлар кесимида ишлаб чиқади ҳамда лойиҳа ташаббускорлари, амалга ошириш муддати ва молиялаштириш манбалари аниқ бўлган манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, 2019 йилнинг 1 январига қадар тасдиқлаши лозим.
Мазкур қарор республикада хусусан, аҳоли хонадонлари ва томорқаларида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш соҳасини янада ривожлантириш, қуритилган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, жаҳон бозорларида рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ҳажмини кўпайтириш ва экспортини йўлга қўйиш мақсадида қабул қилинди.
Мавзуга оид
08:55 / 22.05.2026
Мева-сабзавот экспорти учун янги тартиб жорий этилди
13:41 / 21.03.2026
Мева-сабзавот экспортчилари учун фитосанитария назорати енгиллашади
13:23 / 10.12.2025
Адир ерлар аукцион орқали фермерларга сотилади
10:48 / 25.05.2024